Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси маъмурияти Сизни Ҳарбий тиббиёт академиясида бўлиб ўтадиган “Оғир беморлар ва жароҳатланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда авиатиббий эвакуациянинг долзарб масалалари (роли): тиббий авиациянининг муаммолари ва истиқболлари” деб номланган Халқаро илмий – амалий конференцияга таклиф этади.
Анжуман бўлиб ўтадиган манзил: Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси-2.
Ташкилотчи: ЎР ҚК Ҳарбий тиббиёт Академияси.
Конференция ўтказиш санаси: 2022 йил 28 апрель.
Конференция ташкилий қўмитаси барча ҳоҳиш билдирган профессор-ўқитувчилар ва ушбу мавзуга оид қизиқувчиларни авиатиббий эвакуация ва шошилинч тиббий ёрдамни замон талабларига мос равишда ривожлантиришга бағишланган конференцияда иштирок этишга таклиф этади.
Конференцияда авиатиббий эвакуация ва шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этиш ва келгусидаги истиқболлари борасида ўзаро кенг кўламли фикр алмашиш жараёнини ўз ичига олади.
Халқаро конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича секцияларга бўлинган ҳолда маъруза ва тезислар билан иштирок этиш мумкин:
1. Дунёда тиббий авиациянинг ривожланиш тарихи.
2. Беморларни хаво транспорти орқали эвакуация қилиш кўрсатгичи ва тамойиллари.
3. Шошилинч тиббий ёрдам хизмати ишининг ўзига хослиги.
4. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ва беморларни эвакуация қилиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаси.
5. Хозирги давр нуқтаи назаридан тезкор тиббий хизмат ва тиббий авиация ривожланиши, истиқболи борасидаги муҳимлиги.
6. Оғир жарохатланганлар ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда тиббий авиацияни қўллаш борасидаги тажрибалар ва унинг истиқболлари.
Конференцияда иштирок этиш шакллари:
Тўлиқ: маъруза, деворий маъруза (постер) билан иштирок, мақола нашр қилиш.
Сиртқи: мақола ёки тезислар нашр қилиш.
Мақолани тақдим этиш талаблари:
Мақола матнлари алоҳида файл кўрнишида тақдим этилади.
Мақола график қўшимчаларсиз икки нусхада тақдим этилади (битта нусхаси раҳбар томонидан тасдиқланаган). Алоҳида файлда анжуманда иштирок қайди қуйида таклиф этилган намуна асосида тўлдирилади. Иштирок шакли алоҳида кўрсатилади (маъруза, деворий маъруза (постер) ёки нашр.
Мақола ҳажми 3-8 сахифани ташкил этади ( “Word 2003” матн мухарририда, шрифт Тimes New Roman, шрифт ўлчами - 14, абзац -1,25см, сатрлараро интервал - 1,0 пт; сахифа майдони чегаралари ҳар томондан – 2,5 см), сарлавха марказдан текисланган бош, қуюқлашган харфларда ёзилади.
УДК кўрсатилади. Кейинги сатрларда ўзбек, рус ва инглиз тилларида муаллиф(лар) ҳақида маълумот: Ф.И.Ш., ОТМ номи (тўлиқ), e-mail. Аннотация (10 сатрдан ошмаслиги) ва калит сўзлар (5 та сўз) келтирилади. Бир сатрни бўш қолдириб, кейинги сатрдан мақола матни тақдим этилади.
Файл номи биринчи муаллиф фамилияси билан берилади, масалан: Фозилов.doc. Тақдим этилган материаллар конференция йўналишларига мос равишда, қўлланилаётган янгилик, тақдим этилиш талабларига мослиги, тақдим этилиш вақтига қараб танлаб олинади. Илгари нашр этилган мақолалар қабул қилинмайди. Фойдаланилган адабиётлар мақола якунида ГОСТ Р 7.0.5.-2011 «Система стандартов по информации, библиотечному и издательскому делу» талаблари асосида келтирилади.
Анжуманда иштирок қайдномаси илова қилинган намуна асосида тақдим этилади.
Тезисларни тақдим этиш талаблари: Тезис матнлари алоҳида файл кўринишида тақдим этилади. Ҳажми 1-2 сахифани ташкил этади ( “Word 2003” матн мухарририда, шрифт Тimes New Roman, шрифт ўлчами – 14, абзац -1,25см, сатрлараро интервал – 1,0 пт; сахифа майдони чегаралари ҳар томондан – 2,5 см), сарлавха марказдан текисланган бош, қуюқлашган харфларда ёзилади.
Кейинги сатрдан муаллиф(лар) ҳақида маълумот: Ф.И.Ш., ОТМ номи (тўлиқ), e-mail. Тезиснинг график қўшимчаларсиз бўлиши мақсадга мувофиқдир. Алоҳида файлда анжуманда иштирок қайди таклиф этилган намуна асосида тўлдирилади.
Файл номи биринчи муаллиф фамилияси билан берилади, масалан: Фозилов.doc. Тақдим этилган материаллар конференция йўналишларига мос равишда, қўлланилаётган янгилик, тақдим этилиш талабларига мослиги, тақдим этилиш вақтига қараб танлаб олинади. Мақола ва тезисларнинг оригиналлиги, тақдим этилган маълумотлар учун муаллифлар масъул.
2022 йил 15 апрелдан кечиктирилган ҳамда конференция йўналишларига мос келмаган, талаб асосида тақдим этилмаган тезис ва мақолалар қабул қилинмайди.
Мақолалар, маъруза тезисларини Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси – 2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси.
Конференция ташкилий қўмитасидан масъул: Абдусаматов Джамолиддин, e-mail: jamolabdusamatov1986@mail.ru тел. +99890 937 69 92, Мирзаев Дилшод doc.mirzaev92@mail.ru +99888 131 17 03. ЎР ҚК Ҳарбий тиббиёт академияси.
Маълумот учун телефон: (+99871) 289 97 89 ,


