Тадбир доирасида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида 18 та турдаги мураккаб операциялар ўтказилиши ёш мутахассислар учун маҳорат дарси бўлди.
Жумладан, беморлардан 4 нафарида аорта-коронар шунтлаш, 3 нафарида бачадон артериялари эмболизацияси, 2 нафарида юракка икки камерали доимий кардиостимулятор ўрнатиш, 9 нафарида коронароангиография ва коронар томирларни стентлаш амалиётлари муваффақиятли бажарилди.
Шунингдек, 16 нафар беморга жарроҳлик амалиёти учун йўлланма берилди.





