Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилоят филиали аҳолига юқори малакали, замонавий шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳозирги замон талаблари асосида тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилганди. Бунга Давлат бюджетидан 48 млрд сўм маблағ сарфланди.
Ушбу марказ 350 ўринга мўлжалланган бўлиб, 19 та клиник-диагностика бўлимлари мавжуд. Жами 1560 нафар ходимлар аҳоли саломатлиги йўлида хизмат кўрсатиб келмоқда.
Жумладан, ўтган йили бу ерда 30 минг нафарга яқин бемор стационар даволанди, 56 минг нафардан ортиқ фуқарога амбулатор ёрдам кўрсатилди. Жорий йилнинг ўтган даври давомида 1000 га яқин юқори технологик амалиётлар бажарилди.
Филиал тўлиқ рақамлаштириш тизимига ўтган бўлиб, бўлимлар ўртасида ўзаро маълумот алмашинуви электрон тарзда амалга оширилмоқда. Бу эса тиббиёт ходимларининг ишини енгиллаштирди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


