Республика шошилинич тиббий ёрдам илмий марказида янгиланиш ва нафосат айёми — Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда марказ масъуллари йиғилганларни байрам билан қутлаб, беморларга соғлик-омонлик, оилаларга тинчлик-хотиржамлик, жонажон юртимиз янада обод ва фаровон бўлишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур марказ аҳолига куну тун, тезкор, сифатли, юқори технологик, кўп тармоқли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган бўлиб, унинг ҳудудларда 13 та филиали, 36 та қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази, туман ва шаҳар шифохоналарида шошилинч қабулхоналари фаолият олиб бормоқда.






