Жорий йилнинг 31 июль кунидан 1 август кунига кадар РШТЁИМ Андижон филиалига "Шошилинч телетиббиёт хизматини ташкил қилиш" мавзусида РШТЁИМ дан 3 нафар Т.Бердиев, А.Алимов, А.Абдулажонов мутахассислари ташриф буюришди.
Ташриф давомида, филиал бош шифокори Ш.Ю.Нишонов, инновацион технологиялар буйича директор ўринбосари А.А.Акбаралиев, филиал IT мутахассислари, Андижон туман/шахар шошилинч қабулхона булими мудирлари хамда РШТЁИМ Андижон филиали бўлим мудирлари иштирокида 18 соатлик кредит ўқув семинарлар ўтказилди.
Ўқув семинар давомида телетиббиёт алокаларини янада яхшилаш, интернет тармоқларини узлуксиз ишлаш тўгрисида марказдан келган мутахассислар томонидан тақдимот ва мастер класлар ўтказилди.
Семинар якунида актив катнашган ходимларига РШТЁИМ бош директори т.ф.д., Д.Б. Туляганов, (GIZ) илғор тиббиёт технологияларини бошқариш лойихасининг рахбари С. Becker томонидан имзоланган сертификатлар топширилди.