Жорий йилнинг 12-июн куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида янги “Ангиография” бўлими тантанали очилишида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директори тиббиёт фанлари доктори Туляганов Даврон Бахтиёрович иштирок этди. Тадбирда Д.Б.Туляганов томонидан- Бугунги кунда Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан Соғлиқни сақлаш сохасини янада ривожлантириш бўйича катта эътибор қаратилаётганлиги, бунда касалликларни олдини олиш, ногиронлик ва ўлим сонини камайтиришга қаратилган бир Қатор ва Фармонлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 25-декабр куни Жахон банкининг “Шошилинч хизматларни такомиллаштириш” кредит лойихаси доирасида “GE ANGIOGRAF” қурилмаси барча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг худудий филиалларига берилганлиги шу қатори Фарғона филиалига хам келтирилиб, ушбу аппаратни ўрнатиш учун Ўзбекистон Республикаси “Ахолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги Қонунилари хамда Санитария қоида ва меъёрлари талаблари асосида ўрганилиб, ушбу ангиорграф аппарати хозирги кунда замон талаблари асосида ўрнатилиб, ишга туширилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтди. Ушбу ўрнатилган аппарат беморларни узоғини яқин, касаллигини эрта аниқлаш, энг асосиси вилоят ахолисига яъни беморларга замонавий шошилинч ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида айтиб ўтди. Тадбирда филиал директори Йўлдашев Шерали Мамажонович сўз олиб, Жахон банкининг “Шошилинч хизматларни такомиллаштириш” кредит лойихаси доирасида ангиоргаф аппарати келтирилиб, филиалнинг 4 қаватли даволаш биносининг биринчи қаватида алохида кириш хамда чиқиш йўлларига эга бўлган СанҚваМ 0020 22 талаби бўйича зарурий хоналар ажратилган, вилоят СЭО ва ЖСХ радиология бўлими мутахассислари томонидан кўрилиб, барча амалдаги талаблар асосида реконструкция қилиниб, яъни врачлар хонаси, беморлар учун алохида хоналар, пулт хонаси, муолажа хонаси, муолажа олди хонаси, катта хамшира хонаси, беморларни реанимация бўлимига ўтказиш учун алохида лифт ташкил этилган. Бундан ташқари алохида хаво алмаштириш воситалари хамда марказлашган холада сува ва канализацияларга уланган, барча шарт-шароитлар эга бўлим ташкил этилганлиги, барча олиб келинган универсал ангиографик ускуналари тўлиқ ўрналиган бўлиб, фаолият кўрсатиш учун вилоят СЭО ва ЖСХ бўлими томонидан рухсат олинди вилоят ахолисига хизмат қилиши тўғрисида гапириб ўтди. Филиал директор Ш.М.Йўлдашев томонидан ушбу бўлимни очилишида иштирок этган меҳмонларга филиал маъмурияти ва ходимлари номидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрган мехмонлар янги очиган ангиография бўлимини кўздан кечирдирлар. РШТЁИМФФ маъмурияти !!!


