Тадбирни кириш сўзи билан Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров очиб берди.
Таъкидланишича, юртимизда етти йил давомида Жаҳон банки билан ҳамкорликда 100 миллион АҚШ долларига тенг шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришга қаратилган кредит лойиҳаси амалга оширилди.
Натижада хизмат юқори технологияли ускуналар билан таъминланиб, жаҳон стандартларига мос замонавий тиббий ёрдам тизими жорий этилди.
Бу ҳақда келгуси материалларимизда батафсил маълумот берамиз.