Куни кеча Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида марказ ва унинг Тошкент вилоят филиали мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.
Тадбир давомида нейрохирург, травматолог, терапевт, невропатолог, кардиолог, уролог, рентгенолог, педиатр, болалар жарроҳи каби ўнлаб тор соҳа мутахассислари аҳолига тиббий хизмат кўрсатди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.


