Ушбу сайилга шошилинч тиббий ёрдам хизмати мутахассислари Япония технологиялари асосида жиҳозланган сўнгги русумдаги махсус мобиль компьютер томография автомашинаси билан ташриф буюрди.
Мазкур ускуна ёрдамида касалликлар аниқланган беморлар шу ернинг ўзида юқори технологияли амалиётларга тавсия этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг юқоридаги видеорепортажи ушбу тадбир тафсилотларига бағишланган.


