Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудий филиал ва бўлимлари, туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари масъул ходимлари ҳамда қатор хорижий мамлакатлар мутахассислари онлайн ва офлайн иштирок этяпти.
Хусусан, анжуман кун тартибидан АҚШ, Германия, Италия, Руминия, Польша, Молдова, Россия, Туркия, Хитой, Озарбайжон, Ҳиндистон ва Ўзбекистондан қатнашаётган етакчи экспертларнинг 90 дан ортиқ маърузалари ўрин олган.


