Оролбўйи минтақасидаги экологик вазият юртимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча мураккаб. Бу эса ҳудудда турли хасталикларнинг авж олиши учун қулай муҳит.
Шу боис минтақа аҳолисини малакали тиббий хизмат билан кенг қамраб олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига бошқа вилоятлар шифокорларини бириктириш амалиёти йўлга қўйилган.
Ушбу эзгу ташаббус доирасида Бухоро вилоятининг бир гуруҳ тажрибали тиббиёт мутахассислари яқинда Хўжайли туманида яшовчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, қатор беморларда мураккаб операциялар ўтказишга қарор қилишди.
Айни кунларда Република шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиаллари ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида мазкур беморларда юқори технологик амалиётлар бажарилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


