Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар бўлимибеморларни қабул қилмаётгани, шу боис шошилинч касаллар бошқа муассасаларга боришга мажбур бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 январдаги 01/03-411-сонли СанҚваМ талаблари ижросини таъминлаш ва шифохона ичиинфекциялари тарқалишини олдини олиш бўйича кўрсатма хатига мувофиқ, 2022 йилнинг 8 августидан 18 августигақадарРеспублика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болаларбўлимидасанитария тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Санитария-тозалаш тадбирлари даврида мустақил равишдашифохонага мурожаат қилувчи бемор болаларни шаҳардаги тегишли даволаш-профилактика муассасаларига ўз вақтида етказиш мақсадида соат 08:00дан 18:00га қадар шифокор навбатчилигида1 та санитар автомашина ажратилди. Натижада бемор болаларга аввалгидек сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.
Шунингдек, мазкур муддатдавомидадаволаш-профилактика муассасаларига қабулқилинадиган бемор болалар сони ортишини инобатга олиб, уларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдамни ташкил қилишбўйича қўшимча чоралар кўрилди.
Табиийки, бу тадбирлар, энг аввало, фарзандлар саломатлигини асраш, уларни турли инфекциялардан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.Шу боисаҳолидан юзага келган ушбу ҳолатни тўғри тушунишларингизни сўраймиз.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази


