Сирдарёда бўлиб ўтаётган соғломлаштириш акцияси доирасида юртимизнинг энг малакали ва тажрибали шифокорлари томонидан “Гулистон тиббиёт кластери”да оғир дардга чалинган, лекин даволанишга қурби етмайдиган беморларда давлат ҳисобидан қатор мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.
Муҳими, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассислари бошчилигида ўтаётган мазкур амалиётларни эндиликда сирдарёлик хирурглар ҳам ўзлаштириб бормоқда.