Биз ҳақимизда
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) ҳамда республика санитар авиацияси ва Тошкент шаҳрининг “103” тез тиббий ёрдам хизмати ШТЁХнинг бош муассасаси бўлиб хисобланади. Шунингдек ушбу тизимга РШТЁИМнинг 12 та ҳудудий филиаллари киритилган бўлиб, улар Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон вилоятлари аҳолисига ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадилар. Мамлакатнинг 172 аҳоли пунтларида РШТЁИМнинг субфилиаллари, яъни туман тиббиёт бирлашмалари қошидаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ташкил қилинган ва у ерда малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади. Тизимнинг санаб ўтилган стационар тузилмаларидан ташқари унга “103” тез тиббий ёрдам хизмати, санитар авиация ва фавқулотда вазиятларда аҳолини тиббий таъминлаш бўлинмалари ҳам киритилган.
РШТЁИМ – кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлиб, у шошилинч тиббий ёрдамнинг барча йўналишлари бўйича, шу жумладан катталар ва болалар учун жаррохлик, терапевтик, педиатрик, куйиш-токсикологик ва фавқулодда ва ихтисослашган тиббиёт ёрдам кўрсатади. 29 клиник бўлимларга эга, умумий ётоқлар сони 760га тенг (шу жумладан – 80 реанимацион).
Марказ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатади, ва шу ёрдамга кун давомида барча зарур ташхис текширувлар киради. РШТЁИМда 2300 дан ортиқ киши, шулардан 457 шифокор, 1079 ҳамшира, 520 кичик тиббий ходим ва бошка ходимлар 328та ишлайди. РШТЁИМда 25 нафар фан докторлари ҳамда 72 нафар фан номзодлари фаолият олиб бормоқдалар.
Айни пайтда, бир йил мобайнида 1,8 миллион бемор ШТЁХ тизимида даволанади. Фақатгина РШТЁИМда хар йили 150 000 дан ортиқ беморларга ёрдам кўрсатилади, шулардан 70 минг стационар даволанади, 14.000дан ортиқ жаррохлик амалиётлар бажарилади.
РШТЁИМ ва унинг вилоят филиалларининг ўзига хос марказий ташкилий тузилмаларидан бири – бу қабул-ташхис бўлимидир. Унинг бошқа стационарларнинг қабул бўлимларидан фарқи шундаки, бу бўлимда одатдаги вазифалардан ташқари беморларни саралаш амалга оширилиб, травматологик, нейрохирургик, хирургик, реанимация ва бошқа даволаш-диагностика амалиётларнинг биринчи навбатда бажарилиши зарурлиги аниқланиб, бемор ётқазиладиган бўлим йўналиши белгиланади.
Шифокорлар

Туляганов Д. Б.
Бош директор, т.ф.д.
Алимов Д.А.
Директор, т.ф.д.
Атаджанов Ш.К.
Директор муовини