Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам станциясида йилига 1 млн дан ортиқ чақирув тушади.
Маълумки, бугунги кунда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам “COVID-19” хасталиги билан боғлиқ эпидемик вазият мураккаб бўлиб турибди. Аммо, шунга қарамай Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам станциясида аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишда давом этиб келмоқда.
Рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йил бошидан 2021 йилнинг 28 август ҳолатига кўра, шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари томонидан жами 721 353 та чақириқ келиб тушди. Шундан 28 579 тасини коронавирус инфекциясига чалинганлиги гумон қилинган беморлар ташкил этди, улардан 26 607 тасини катталар ва 1 972 тасини ёш болалар ташкил этади.
Айни пайтда шаҳар “103” хизмати Call-марказига бир кунда ўртача 3 200 – 3 500 га яқин фуқаро мурожаат қилмоқда. Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ҳар куни 40 нафар операторлар томонидан қабул қилинади ва тез ёрдам бригадаларига АСУ MedData-103 тизими ёрдамида планшетларига узатадилар.
Ҳозирги вақтда тез ёрдам бригадаларида ҳар куни 300 га яқин тиббий ходимлар хизмат кўрсатмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизматида 12 та бўлим(подстанция)да 203 та бригада бўлиб, 2,5 минг нафарга яқин шифокор, ўрта тиббиёт ходими ҳамда ҳайдовчи фаолият юритади. Шу билан бирга, Сall-марказида 40 нафар оператор аҳоли чақириқларини туну кун қабул қилмоқда.
Ҳозирги кунда барча тез тиббий ёрдам бригадалари шаҳсий ҳимоя воситалари (респиратор, ниқоб, комбинезон, бир маротаба ишлатиладиган халат, кўзойнак, юз ва кўзларни ҳимояловчи шит, тиббий қўлқоп ва антисептик воситалар) билан тўлиқ таъминланган ва ҳозирда етарлича заҳира мавжуд. Шу нарсани айтиб ўтиш керакки, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси тиббий бригадалари куну-тун 24 соат давомида ўз хизмат вазифаларини сидқи дилдан бажариш учун хизмат олиб бормоқдалар.


