Шошилинч тиббиётни барча ассосий йўналишларида ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрасатадиган кўп тармоқли тиббий муассаса бўлиб катталар ва болалар учун жаррохлик, терапевтик, куйиш хамда токсикологик профилларида жами 26 бўлим ва 760 ўринга (уларда 80 нафари - реаниматологик) эга Марказ туну-кун фуқароларни хаётига ва соғлигига хавф туғдурувчи холатларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни узлуксиз кўрсатишни таъминлайди.
Марказга кунига мурожаатлар сони 600 ортиқ ташкил қилиб шулардан 77% да амбулатор ва 23 %да стационар шароитида юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади. Шошилинч кўрстмалар бўйича жарохатлар ва ўткир хирирургик касаликларда навбатчи кучлар томинидан 50га яқин хирургик амалиётлар бажарилади. Амалиётларни аксирияти мураккаб бўлиб юқори технологик тиббий ускуналар ёрдамида амалга оширилади.
Марказда кўрсатилиётган ихтисолаштирилган шошилинч тиббий ёрдамни таъминлаш учун туну-кун 16 амалиеёт заллари, 6 лаборатория, 4 рентген кбинетлар, магнит-резонанс ва компьютер томографияси, хамда ангиография бўлимлари фаолият юритади.
Байрам ва дам олиш кунлари мобайнида юртимизнинг фуқароларни соғлиги химоясида туну-кун марказда 63 нафар шифокор, 140 хамшира, жами 260 зиёд тиббий ходимлари бўлиб, шошилинч тиббий ёрдам курасатилишини таъминлайдилар.
РШТЁИМни координацион диспетчерлик маркази мамлакатимиз миқёсида хозирги кунда тез тиббий ёрдам кўрсатиятган 2686 ТТЁ бригадаларини фаолиятини мониторингини таъминлаб, улар тамонидан кунига бажарилиятган 35000 зиед чақириқларни тахлилини мунтазим равишда олиб бриябди.
Республикамизни даволаш –профилактика муассаларига шошилинч консультатив ёрдам кўрсатишни таъминлаш учун РШТЁИМни санитар авиация хизматида туну-кун навбатчиликда 10 махсус санитар автотранспорт, шундан 4 таси жихозланган реанимлбил тиббий эвакуацияни таъминлайди. Кунига 10 дан кўп чақириқларни амалга ошириш учун юқори малакали мутахасислардан иборат навбатчилик ташкил қилинган.
РШТЁИМ Фавқулотда вазиятларни тиббий оқибатларини бартараф қилиш мақсадида доимий тайёргарликдаги ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам бригадалари навбатчилиги ташкил қилинган.


