Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори т.ф.д. Туляганов Даврон Бахтиярович бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар томонидан филиал фаолияти билан танишилиб, ижтимоий муҳофазага муҳтож беморларга амалий ёрдам кўрсатилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, тиббиёт фанлари доктори Даврон Бахтиярович Туляганов бошчилигида жарроҳлар Авлод Ҳакимов, Фурқат Ғуломов, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Итервенцион кардиология бўйича бош маслаҳатчи, Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Маркази “Ангиография” бўлими мудири, - тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим Салахитдинов Шухрат Нажмитдиновичлар ҳамроҳлигида бир гуруҳ мутахассислар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалига ташриф буюрдилар. 2022 йил 23 феврал куни марказ раҳбари бошчилидаги гуруҳ филиал фаолиятига оид амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиқдилар.
Даврон Бахтиярович Тўляганов томонидан филиалнинг директор, директор ўринбосарлари, бўлим мудирлари, масъул ходимлар ва шаҳар ҳамда туманлар субфилиали раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда филиалда амалга оширилаётган ташкилий, даволаш-диагностик, амалий-услубий, қурилиш каби ишлар муҳокама қилиниб, таклиф ва маслаҳатлар берилди. Жорий йилда филиал фаолиятини янада такомиллаштириш борасида режалаштирилган тадбирлар хусусида ҳам фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек реанимация бўлимларида даволанаётган беморлар консультация қилиниб уларга тегишли тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Марказ ва филиал мутахассислари томонидан 25 нафар кам таъминланган оилаларга мансуб, ижтимоий муҳофазага муҳтож беморлар танлаб олинди.
Шулардан юрак ўтказувчанлиги бузилган беморларга доимий электрокардиостимуляторлар аппарати ўрнатилди. Суяк синишларида, умуртка поғонаси патологияларида миниинвазив юқори технологияли оператив амалиётлар ўтказилиб, ўт йўли патологияларида лапароскопик операциялар ҳамда эндоскопик стентлаш амалиётлари бажарилди. Бундан ташқари коронарография, ангиография текшириш усуллари ўтказилиши таъминланди.
Марказ раҳбари бошчилигидаги гуруҳ томонидан вилоятнинг шаҳар ва туманлардаги субфилиаллар фаолиятини ўрганиш ҳамда амалий-услубий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этади.
РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати


