Олдинда эса янада мураккаб операция турибди. Яъни бундан 7 йил илгари хорижда аорта илдизида бенталл амалиётини ўтказиб келган беморда касаллик белгилари қайталанган.
Шу кунларда унда аорта равоғи ва тушувчи аортани протезлаш операциясини бажариш режалаштирилган. Бу амалиёт Ўзбекистонда илк бор ўтказилаёгани билан аҳамиятлидир.
Маҳорат дарслари 28 мартга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида фаолият кўрсатаётган 36 нафар қон-томир жарроҳи, 5 нафар кардиожарроҳ, 25 нафар интервенцион радиолог томонидан йилига 500 дан зиёд операциялар ўтказилмоқда.


