РШТЁИМнинг кардиохирургия бўлимида йилига 400 га яқин юқори технологик операциялар амалга оширилади, жумладан ишлаб турган юракда аортоғкоронар шунтлаш операциялари, кўтарилувчи аортанинг тиклаш операциялари, юрак клапанларини тиклаш операциялари.
Мавжуд бўлган ва янада яратилаётган замонавий шароитлар дуне миқесидаги асбобғускуналар билан таъминланган бўлим, мамлкатимизда энг мураккаб ва ноёб кардиохирургик амалиётларни бепул ва юқори сифатли бажарилишини тадбиқ этишга имконини берди.
Кардиохирургия хизматининг ривожланиши ва барча замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган, энг юқори технологияли ускуналар ва операция хоналари билан жиҳозланган янги 5 қаватли 75 ўрринларга эга янги биносини кутилаётган очилишини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ҳозирда марказнинг кардиохирургия хизмати 15 ўринга мўлжалланган бўлиб, кунига иккитадан операция амалиетини бажаришга мўлжалланган. Яқин орада эса янги бинони очилиши билан яна 25 нафар ўринга эга бўлиши кутилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, марказнинг бир қатор мутахассислари дунёдаги етакчи ихтисослаштирилган кардиохирургия марказларида узоқ муддатли амалиёт ўтаб қайтишди, шу жумладан Австрия, Туркия, Россия етакчи марказларида тахсил олиб, у ердаги мутахассислар билан ишчи муносабатлар йўлга қўйилган.
Бу эса марказимизда ўткир ишемик касаллигининг оғир асоратлари чап қоринча аневризмасиб чап қоринча дисфункцияси, митрал клапаннинг ишемик етишмовчилигини учун энг мураккаб аралашувларни жорий этиш имконини берди.
Келажакдаги режаларда Марказнинг кардиохирургия бўлимида экспериментал операцияларни йўлга қўйишб аорта ва юрак клапанларида минимал инвазив ендашувни йўлга қўйишб бўлимни кенгайтириш ва кадрлар тайерлаш системасини жорий этиш назарда тутилган.
Шундай қилиб, сўнгги йилларда марказдаги кардиохирургия хизмати кенг ривожланишга юз тутди, ўтган 5-6 йил ичида 2000га яқин турли хилдаги жаррохлик амалиетлари бажарилди ва бу ютуқлар нафақат махаллий балки чет эллик мутахассислар томонидан ҳам юқори баҳоланди.


