Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида малакали мутахассис Шуҳрат Салоҳиддинов томонидан илмий-амалий “Маҳорат дарслари” ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, сифатли тиббий хизматни йўлга қўйиш борасида берган топшириқлари асосида Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Маҳорат дарслари” давомида юрак ритмининг бузилиши, юракнинг тўлиқ атриовентрикуляр блокадаси билан даволанаётган 2 нафар оғир аҳволдаги беморларда доимий 2 камерали электрокардиостимулятор ўрнатилди. Шунингдек, яна 2 нафар беморда механик сариқликни олиб келувчи оғир сабаблар(гепатодуоденал соҳа ва ошқозон ости бези ўсмалари)ни бартараф этишнинг кичик инвазив усули–тери-жигар орқали ўт йўлларини дренажлаш муолажаси ўтказилди.
Бундан ташқари, 10 дан ортиқ доимий электрокардиостимуляторлар ўрнатилган беморлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тиббий муолажаларни давом эттириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Жараёнда шифокорларимизни соҳанинг замонавий усуллари билан батафсил таништириб, амалиётда қўллаш давомида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларни атрофлича тушунтирилди.
РШТЁИМ вилоят филиали ахборот хизмати


