Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали ходимлари ҳам ушбу эзгу ишга бош қўшиб, 26 март куни акция доирасида 20 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари беғараз донор сифатида қон топширдилар.
Филиалда меҳнат қилаётган шифокор ва ҳамшираларнинг кўнгилли равишда иштирок этиши мақсад қилинган.
— Шошилинч тез тиббий ёрдамга олиб келинадиган аксарият беморларнинг аҳволи оғир бўлгани сабабли, кўпинча уларга қон қуйиш зарурати юзага келади, Ўйлаймизки, бошланган ушбу хайрли акция шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали бўлимларида даволанаётган беморлар учун зарур қон препаратлари билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.


