Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали шифокорлари пневматик милтиқ ўқидан жароҳатланган яккабоғлик 20 яшар қизнинг ҳаётини асраб қолишди.
Маълум бўлишича, ўқ бемор Ч.С.нинг ўнг елкасидан кириб, кўкрак қафаси ўнг томонидан ўтиб бориб, ўнг ўпканинг юқори бўлагини тешиб ўтиб, юракнинг перикард қаватида тўхтаган. Мураккаб тарзда кечган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланиб, ўқ олиб ташланди. Айни пайтда беморнинг аҳволи қониқарли.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.


