Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар нефрологияси, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси бош консультанти, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кафедра мудири Рустам Акалаев ҳамда ушбу кафедра ассистенти Дилором Турғунова бошчилигидаги республика мутахассислари бугун Фарғонага келиб, бирламчи тизимда ишлаётган оила шифокорлари ва педиатрлар учун маҳорат дарслари ўтказишди.

Бундан ташқари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида буйрак касалликлари билан оғриган болалар учун тиббий кўриклар ташкил этилди.
Вилоят мутахассислари билан ҳамкорликда марказда ётиб даволанаётган оғир беморлар бўйича консилиумлар ҳам ўтказилди.
Суратларда жараён акс этган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати


