Хоразм вилоятида шошилинч тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш ва вилоятдаги мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий марказининг шифокорлари тиббиёт фанлари доктори К.Махкамов, А.Тохиров, Ш.Бойменов ва Ф.Юсупова мазкур марказнинг Хоразм вилоят филиалида бўлишди.
Мутахассислар филиалда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва бу ерда даволанаётган нейрохирургик беморларни тиббий кўрикдан утказишди.
Жарроҳлик амалиётлар давомида маҳаллий шифокорларга маҳорат дарслари ташкил этилди.
Шунингдек, мутахассислар Тошкент Тиббиет Академияси Урганч филиалида булишиб булгуси шифокорлар билан учрашишди, клиник орлдинатор ва врачлар учун маърузалар ташкил килинди.


