Республика махсус комиссияси қарорига асосан республикамизда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан жойлардаги санитария-эпидемиология вазияти юзасидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳманов аҳолига мурожаат қилган эди.
Пресс-конференция шаклидаги мурожаатда вилоят аҳолисига катта ишонч, тиббиёт ходимлари меҳнатига юқори баҳо берар экан, вилоят ҳокими ишни самарали ташкил этиш учун барча имкониятлар яратиб беришини таъкидлаган эди.
Шунга кўра “Тез тиббий ёрдам” хизмати учун 16 та “Дамас” автомашиналари келтирилди.
Автомашиналарни топшириш маросимида Ш.Абдураҳмонов энг қайноқ нуқтада инфекция билан курашаётганларга яна бир бор минннатдорлик билдириб, уларни аҳоли саломатлиги йўлида астойдил меҳнат қилишга чақирди.
Батафсил:
http://auz.uz/news/andizhonda-103-tez-tibbiy-yordam-hizmatiga-16-ta-ambulans-topshirildi


