Эълон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази
Таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш мақсадида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2021 йил 1-босқич учун қабул эълон қилади.
Таянч докторантура (PhD) : 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт – 5 ўрин
Докторантура (DSc): 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт - 1 ўрин
Ўкишга талабгорлар қуйидаги хужжатларни тақдим этади:
Фалсафа доктори (PhD) ва докторантура (DSc) илмий даражаси олиш учун докторантурага кирувчи шахслар қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:
- Ариза
- Маълумотнома (объективка)
- Меҳнат дафтарчасиниинг белгиланган тартибда тасдикланган нусхаси
- Олий таълим муассасаси магистратура дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси
- Нашр этилган илмий ишлар рўйхати (илмий журналларда чоп этилган камида битта илмий мақола хамда илмий ишлар тўпламларида камида иккита маъруза тезиси), шунингдек, уларнинг нусхалари
- Етакчи олимлардан бирининг уни илмий рахбар сифатида белгилаш юзасидан ёзма розилиги.
Кириш имтихонлари 2020 йил 1-25-ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси тегишли хужжат нусхасини тақдим этадилар.
- Паспорт нусхаси
Таянч докторантура ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимининг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонларини топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5.5), TOEFL (РВТ) (567 балл кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан ками бўлмаган), CEFR (Б2 даражасидан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтихонлардан озод этилади.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 25 октябригача https://emerge-centre.uz/ сайтида онлайн қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шахри, Кичик халқа йўли, 2Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази
Мурожаат учун телефонлар: 78-150-46-01


