“Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тиббиёт ходимлари билан режалаштирилган очиқ мулоқоти доирасида Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан махсус 1295 рақамли “Сall-марказ” фаолияти ҳақида маълумот бериб келмоқдамиз.
Бугун мамлакатимиз тиббиёт ходимларини мулоқотга чорлаётган ушбу ташаббус сабаб кўплаб муаммолар ечим топмоқда. Соҳа ривожига таъсир қиладиган мурожаат ва таклифлар инобатга олиниб, келгусида давлат раҳбари билан бўладиган очиқ мулоқотга тавсия қилинади.
“Замон” информацион-таҳлилий дастурининг ушбу лавҳаси “Сall-марказ”даги иш жараёнидан ҳикоя қилади.


