Яккабоғлик 41 ёшли бемор аёл Х.М.га 43 ёшли акаси бир буйрагини беришга қарор қилди.
Пойтахтдан борган мутахассислар — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов, марказ хирургия бўлими раҳбари Фарҳод Хаджибаев раҳбарлигидаги 13 кишилик гуруҳ ҳамда марказнинг Қарши филиали вакиллари иштирокида ташкил этилган буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти 7 соатдан ортиқ давом этди.
Амалиётдан сўнг бир неча дақиқа ўтгач, кўчириб ўтказилган буйрак ишлашни бошлади Айни пайтда ака-сингилнинг аҳволи яхши.


