Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси Жиззах вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда.
РШТЁИМ Жиззах филиали директори Фарҳод Норқўзиев бошчилигидаги филиал ходимлари вилоят қон қуйиш марказига ташриф буюриб, мазкур акцияда фаол иштирок этдилар.


