Бўрибаев Дониёр Гапиржанович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори этиб тайинланди.
Тиббиёт фанлари номзоди Д.Бўрибаев иш фаолиятини 1997 йилда академик В. Воҳидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бошлаган. Кейинчалик ушбу марказда шифокор хирург, умумий ва лазер хирургияси бўлими мудири лавозимларида ишлаган.
2016 йилдан бошлаб Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида шифокор-методист, санитар авиация бўлимида бўлим мудири, 1-шошилинч хирургия бўлимида шифокор-хирург, 2-шошилинч хирургия бўлимида бўлим мудири, бош шифокор ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган.
46 ёшли мутахассис 2017 йилдан ҳозирга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


