







Нейрохирургия ва қўшма жарохатлар бўлими – илмий рахбар – Исрайилов Дониер Уткирбаевич.. Бўлимда марказий нерв тизими оғир қўшма жарохатлари, бош мия лат ейиши ва эзилиши, бош мия томирлари аневризмаси, артериовеноз мальформация, орқа мия қон айланиши бузилишга олиб келган умуртқа поғонаси чурралари, асоратланган бош мия ўсма касалликлари каби ташхисли беморларга шошилинч ва юқори сифатли нейрохирургик ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган. Бўлимда кичик инвазив операциялар, умуртқа суяклари фиксациясининг замонавий усуллари ва транссфеноидал операциялар кенг йўлга қўйилган. Шунингдек бўлимда қайишқоқ эндоскоп билан бош мия гематомаларини олиш усули ишлаб чиқилган. Бўлимнинг ходимлари ўз малакаларини чет эл клиникаларида мунтазам ошириб борадилар.


